Германия президенти Штайнмайер мамлакат парламентини тарқатиб юборди ва муддатидан олдинги парламент сайловлари 2025 йил 23 февралда бўлишини маълум қилди. Аввалроқ бундестаг депутатлари канцлер Олаф Шольц ҳукуматига нисбатан ишончсизлик вотумини қабул қилганди.
Германия парламенти канцлер Олаф Шольцнинг сўровини қўллаб-қувватлади ва унинг ҳукуматига нисбатан ишончсизлик вотуми учун овоз берди. Бу ҳукмрон коалиция парчаланганидан кейин зарурат туғилган муддатидан илгари сайловларга йўл очади.
Германия канцлери Олаф Шольц 2,5 йил ичида Украинага қилган илк ташрифи чоғида мамлакатга 650 млн евролик қўшимча ҳарбий ёрдам етказиб берилишини эълон қилди. Шунингдек, Киевдан Путинга мурожаат қилиб, Германия Украинани қўллаб-қувватлаши сусаймаслигини таъкидлади.
Германия мудофаа вазири Борис Писториус бўлажак сайловларда Социал-демократик партиядан канцлерликка номзодини кўрсатишдан бош тортди ва амалдаги канцлер Олаф Шольцни қўллаб-қувватлади. Партия аъзолари аввалроқ Писториусни ўз номзодини кўрсатишга чақирганди.
Россия президенти Владимир Путин ва Германия канцлери Олаф Шольц 2022 йил декабрдан буён илк бор телефон орқали гаплашди. Шольц Путинни урушни тўхтатишга ва қўшинларни олиб чиқишга чақирди. Канцлер суҳбат ҳақида Украина президентини огоҳлантирган, Зеленский эса Шольцни мулоқот қилмасликка чақирган.
Германия канцлери Олаф Шольц мамлакат молия вазири Кристиан Линднерни «кўпинча унинг ишончини оқламагани ва муросага келмагани» учун ишдан олди. Шунингдек, «светофор коалицияси» деб аталувчи ҳукмрон коалиция парчаланиб кетди. Январда Бундестагда ҳукуматга ишонч масаласи овозга қўйилиши кутилмоқда.
Ўзбекистон президенти ва Германия канцлери Самарқандда етакчи компания ва банклар вакиллари билан учрашди. Шавкат Мирзиёев унда асосан хусусий сектордагилар иштирок этганини айтиб, буни «янги формат» деб атади. «Яшил энергетика», кимё саноати, машинасозлик кабилар устувор йўналиш сифатида кўрилди.
Ўзбекистон Германия учун жуда муҳим ҳамкор, жумладан, яқин келажак учун ҳам, деди Германия канцлери Олаф Шольц. У мамлакатлар ўртасида имзоланган миграция битимини алоҳида қайд этди, шунингдек, Шавкат Мирзиёев билан музокаралар чоғида қандай масалалар кўтарилганини санади.
Германия канцлерининг Самарқандга ташрифи доирасида 10 га яқин икки томонлама ҳужжатлар имзоланди. Улар орасида миграция, ўта муҳим минераллар, транспорт, иқлим ўзгариши ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик битимлари бор.
Президент ва Германия канцлери музокаралар ўтказди. Унда томонлар миграция битимини имзолади. Қолаверса, Бошқарув кадрларини тайёрлаш қўшма мактаби ишга туширилмоқда. Шавкат Мирзиёев Lufthansa авиакомпанияси билан тўғридан-тўғри парвозларни қайта йўлга қўйишни таклиф қилди.
Самарқанд шаҳрида Германия федерал канцлери Олаф Шольцни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Биргаликда суратга тушилгач, олий даражадаги музокаралар бошланди. Фото.
15−16 сентябрь кунлари Германия канцлери Олаф Шольц расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Унинг мамлакатга илк ташрифи давомида Самарқандда олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади. Шавкат Мирзиёев ва канцлер иштирокида икки мамлакат ишбилармон доиралари билан учрашув ўтказилади.
Германия канцлери Олаф Шольц 15−17 сентябрь кунлари Ўзбекистон ва Қозоғистонга ташриф буюради, у, хусусан, «Марказий Осиё — Германия» саммитида иштирок этади.
Байден ҲАМАСнинг Исроилга ҳужумини 11 сентябрь воқеаларига қиёслади. АҚШ ва Исроил разведкаси «Ал-Аҳли» касалхонасидаги портлашда «кўпи билан бир неча ўн нафар» одам ўлган деб ҳисобламоқда. Миср ва АҚШ раҳбарлари гуманитар ёрдам коридорини очиш бўйича келишиб олди.
Ўзбекистон президенти Берлинда Германия федерал канцлери Олаф Шольц билан музокаралар ўтказди. Ташриф давомида турли соҳаларга оид 16 та ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжат имзоланди.
Германия бир неча ойлик мунозаралардан сўнг Украинага Leopard 2 танкларини етказиб бериши ва украиналик экипажларни ўқитишини маълум қилди. Украина танклар Россия томонидан босиб олинган ҳудудларни озод қилиш учун муҳим деб атади.
2018 йилдан буён молия вазири ва вице-канцлер лавозимларида ишлаб келаётган Социал-демократик партия аъзоси Олаф Шольц Германия федерал канцлери этиб сайланди. Унинг номзодини Бундестагнинг 395 депутати қўллаб-қувватлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг